Цехдаги хом ашё сарфи, омбор қолдиғи, мижоз қарзи, иш ҳақи ва валюта фарқи — ҳаммаси бир жойда, реал вақтда. 1С мураккаблигисиз, браузерда.
✓ Рўйхатдан ўтиш шарт эмас ✓ Тайёр маълумот билан ✓ 1 дақиқада
Ҳозир рақамлар Excel'да, ой охирида, тахминан. Тизимда эса — ҳужжат ўтказилган заҳоти, аниқ.
«Заказни топширдик, лекин ундан қанча фойда кўрганимизни билмаймиз»
Смета-заказ: материал, хизмат ва иш ҳақи ҳужжат билан заказга ёзилади — таннарх ва фойда шу заҳоти кўринади.
«Цехга берилган хом ашё қаерга кетди — ҳисоб йўқ»
«Заказга материал бериш» ҳужжати: ҳар кг ва дона қайси заказга кетгани, режа ва факт фарқи кўринади.
«Мижозлар қарзи Excel'да — ким қанча қарздорлигини эслаб қололмаймиз»
Контрагент олди-бердиси, шартнома кесими, тўлов муддати ва кредит лимити — лимитдан ошса тизим ўтказмайди.
«Омборлар ва филиаллар алоҳида — умумий қолдиқни ҳеч ким билмайди»
Чекланмаган омбор, омбордан-омборга ўтказма, инвентаризация ва ягона қолдиқ ҳисоботи.
«Иш ҳақи ва давомат қўлда — ҳар ой жанжал чиқади»
Face-ID давомат → табель → иш ҳақи занжири. Оклад, ишбай, кунлик, бонус, жарима ва KPI — ҳужжат билан.
«1С учун доим дастурчи керак, ҳар ўзгариш пул ва вақт»
Браузерда ишлайди, ўрнатиш шарт эмас. 40 та тайёр ҳисобот, роллар ва меню — ўзингиз созлайсиз.
Ҳар бўлим ўз ҳужжатлари ва ҳисоботлари билан; ҳаммаси битта умумий ҳисобга уланган.
Смета-заказ очилади, унга материал берилади, хизмат ва иш ҳақи ёзилади. Таннарх реал вақтда ўсиб боради — ой охирини кутиш керак эмас.
Кирим, ўтказма, инвентаризация, ҳисобдан чиқариш, қайта баҳолаш. Йўлкира ва божхона харажати ҳар дона таннархига автомат тақсимланади.
Контрагент танланганда унинг нарх тури бўйича нарх ўзи тушади. Қарз, тўлов муддати ва кредит лимити — ҳар сотувда текширилади.
Кўп касса, кўп валюта. Курс ўзгарса — қарз ва қолдиқ қайта баҳоланади, курс фарқи фойда-зарарга тушади.
Face-ID терминал давоматни ўзи ёзади, табель тўлади, иш ҳақи шундан ҳисобланади. Ҳар ҳисоблаш — алоҳида ҳужжат.
Ўзингиз йиғадиган виджет-дашборд: касса, фойда, дебитор, омбор, иш ҳақи. Ҳар ходим ўз ролига мос виджетларни кўради.
Қарор қабул қилиш учун керакли рақам — қидирмасдан, тайёр. Ҳар бирини Excel'га чиқарасиз.
1С даги тартиб сақланган: ҳужжат ўтказилади, реестрга тушади, ортга қайтарилади.
Ходимлар сони 30 дан ошган, бир нечта омбор ва мижозлар тармоғи бор бизнеслар учун.
Заказ бўйича ишлайдиган, хом ашё сарфи ва таннархни аниқ билиши керак бўлган корхоналар.
Кўп омбор, кўп мижоз, нарх турлари ва катта дебиторлик билан ишлайдиган тармоқлар.
Ҳам ишлаб чиқарадиган, ҳам ўз тармоғи орқали сотадиган корхоналар — иккала контур бирга.
Ҳар ҳужжат учун алоҳида: кўриш, таҳрирлаш, ўтказиш. Сотувчи таннархни кўрмайди, кассир ҳисоботга кирмайди.
Ким, қачон, нимани ўзгартирди — ҳаммаси ёзилади. Ҳар ҳаракатда «ким ўтказган» кўринади.
Кирим, касса ва омбор ҳужжатлари мас'ул шахс тасдиғидан ўтмагунча кучга кирмайди.
Бир нечта фирма битта тизимда — ҳар бири ўз ҳисоби, ўз фойдаси, ўз фойдаланувчилари билан.
Мунтазам захира нусха, HTTPS, ҳар тенант маълумоти алоҳида ажратилган.
16 бўлимли фойдаланувчи қўлланмаси ва ҳар саҳифада контекстли «?» тугмаси.
Ишлаб чиқариш тизимидан заказ ва натижа автоматик тортилиб, ЭРПда ҳужжат бўлади.
Терминалдан кириш-чиқиш вақтлари тортилади, табель ва иш ҳақи шундан ҳисобланади.
Кунлик ҳисобот, кириш-чиқиш ва тизим хатолари — раҳбар гуруҳига автомат.
Товар, контрагент ва бошланғич қолдиқлар Excel'дан юкланади; ҳар ҳисобот Excel'га чиқади.
Ноль'дан бошламайсиз. Омбор қолдиғи, касса, мижоз қарзи, асосий воситалар ва иш ҳақи — бошланғич қолдиқ ҳужжатлари билан кўчирилади. Олди-берди тарихи ҳам импорт қилинади.
1С'дан келган ходим тизимни танийди: вкладкали иш столи, дарахт меню, ҳужжат ўтказиш ва бекор қилиш — ҳаммаси таниш тартибда.
Демони ўзингиз кўрасиз ёки мутахассис билан онлайн танишув ўтказамиз — корхонангизга мослигини аниқлаймиз.
Омбор, касса, роллар ва меню корхонангизга созланади. 1С'даги қолдиқлар ва маълумотлар кўчирилади.
Ходимлар ўқитилади, қўлланма берилади. Биринчи ой давомида ёнингиздамиз.
Ҳа. Омбор қолдиғи, касса, контрагент қарзи, асосий воситалар, иш ҳақи ва солиқ/коммунал — етти хил бошланғич қолдиқ ҳужжати билан киритилади. Товар ва контрагент рўйхати Excel орқали юкланади, олди-берди тарихи учун алоҳида импорт бор.
Йўқ. Браузерда ишлайди — Chrome, Edge ёки телефон браузеридан кирасиз. Ўрнатиш, янгилаш ва захира нусха биз томонда. Телефон ва планшетда ҳам тўлиқ ишлайди.
Ҳа, ҳар ҳужжат ва ҳисобот учун алоҳида: кўриш, таҳрирлаш, ўтказиш. Сотувчига таннархни, кассирга ҳисоботларни ёпиб қўйиш мумкин. Роллар конструктори орқали ўзингиз созлайсиз.
Ҳа. USD, UZS, RUB ва CNY да ҳисоб юритилади; ташкилотнинг база валютаси танланади. Курс ўзгарганда «Курс фарқи» ҳужжати билан қарз ва қолдиқ қайта баҳоланади, фарқ фойда-зарарга тушади.
Ҳа. Чекланмаган омбор ва касса, бир нечта ташкилот. Ҳар ташкилот ўз ҳисоби ва фойдаланувчилари билан ажратилган, лекин битта тизимдан бошқарилади.
Тариф корхона ҳажми, фойдаланувчилар сони ва керакли модулларга қараб белгиланади. Сўров қолдиринг — корхонангизни ўрганиб, аниқ таклиф берамиз.
«Демони кўриш» тугмасини босасиз, Telegram'да рақамингизни улашасиз — демо тизим дарҳол очилади. Тайёр маълумот билан тўлдирилган: ҳужжатлар, ҳисоботлар, заказлар. Ичида эркин ишлашингиз мумкин.
Сўров қолдиринг — мутахассисимиз боғланиб, бизнесингизни ўрганади ва тизим қандай ёрдам беришини аниқ кўрсатади.
Демо — тайёр маълумот билан тўлдирилган ҳақиқий тизим. Ичида эркин ишлашингиз мумкин.
Рақамингиз фақат боғланиш учун — реклама юборилмайди.