Корхона, цех ва филиаллар учун давомат

Келди-кетди — юздан, бир сониядан кам вақтда.

Ходим эшикдаги планшетга қарайди — келгани ёзилади. Кўчма иш жойида ишлайдиган ходим ўз телефонида селфи ва жойлашув билан белгилайди. Интернет узилса ҳам тўхтамайди: ёзувлар кутиб туради, алоқа тикланганда ўзи юборилади. Ой охирида табел тайёр.

✓ Интернетсиз ишлайди ✓ Сурат ва экран ўтмайди ✓ Табел ва ҳисоботлар тайёр

~0,3 с
битта юзни таниш вақти
5
ракурс — рўйхатдан ўтказишда
2
формат: терминал ва телефон
Интернетсиз ҳам ишлайди Тириклик текшируви Кўп терминал ва филиал Мобил давомат — иш ҳудуди билан Тайёр табел ва ҳисоботлар Excel'га чиқариш 1С билан интеграция имконияти
Нима ўзгаради

Қоғоз журнал ва ишончдан — аниқ, ўзи ёзиладиган ҳисобга.

Ҳозир келди-кетди одамга боғлиқ: ким ёзди, қачон ёзди, ростми — текшириб бўлмайди. Тизимда эса ҳар қайд — вақти, жойи ва далили билан.

Ҳозир

Тахминий ва баҳсли

  • Кечиккан ходим ўрнига дўсти имзо чекиб қўяди
  • Табел ой охирида қўлда йиғилади — ҳар сафар баҳс
  • Ким неча дақиқа кечикди — ҳеч ким аниқ билмайди
  • Филиаллар алоҳида, умумий манзара йўқ
  • Бошқа объектда ишлаган ходимни текшириб бўлмайди
  • Рақамлар ҳисобчига қўлда кўчирилади — хато ва вақт
Муаммо → ечим

Корхонада давомат нега ишламайди — ва биз буни қандай ҳал қиламиз.

🙈

«Ўрнига дўсти босиб қўяди»

Карта, PIN ёки журнал — буларнинг ҳаммасини бошқа одамга бериб юбориш мумкин.

Юз — берилмайди. Устига тириклик текшируви: телефондаги сурат, видео ёки босма фото ўтмайди.

🧾

«Табел қўлда — ҳар ой баҳс»

Ой охирида ким қачон келгани эсланмайди, ҳисобчи тахминан ёзади.

Ҳар кириш-чиқиш секунд аниқлигида ёзилади. Табел, кечикиш ва иш соати — автомат, Excel'га бир босишда.

📴

«Интернетимиз узилиб туради»

Булутли тизимлар алоқа йўқолганда тўхтайди — эшикда навбат ҳосил бўлади.

Терминал оффлайн ишлайди: таниш ҳам, ёзиш ҳам қурилманинг ўзида. Алоқа тикланганда навбат ўзи серверга юборилади.

🏢

«Филиаллар кўп, манзара йўқ»

Ҳар филиал ўз журналини юритади, раҳбарга умумий рақам етиб келмайди.

Ҳар нуқтага терминал, ҳаммаси битта панелда: бугунги ҳолат, бўлимлар таққослови, аномалиялар.

📍

«Ходимларимиз объектларда ишлайди»

Объектга бормасдан «бордим» дейиш мумкин — текшириш имкони йўқ.

Ходим ўз телефонида селфи ва жойлашув билан белгилайди. Ҳар объект учун иш ҳудуди белгиланади — ундан ташқарида белгилаб бўлмайди.

🧮

«Иш ҳақини ҳисоблаш узоқ чўзилади»

Ҳисобчи журналдан рақам кўчиради, ходим билан баҳслашади, ой ёпилмайди.

Табел ойнинг ҳар куни ўзи тўлиб боради: иш соати, кечикиш, йўқлик. Excel'га чиқарасиз — ҳисоб-китобга тайёр.

Иккита формат

Эшикдаги планшет — асос. Кўчма ходимга унинг ўз телефони қўшилади.

Цехда ва офисда — терминал. Объект, кўчма иш жойи ва сотув агентлари учун — телефон. Ходим рўйхатдан терминалда ўтади, кейин иккиси ҳам битта табелга тушади — сиз фарқини сезмайсиз.

🖥

Киоск-терминал

Планшет (Android) · кириш эшигида
  • Ходим камерага қарайди — қўл теккизиш шарт эмас
  • Таниш ва ёзиш қурилманинг ўзида — интернет талаб қилинмайди
  • Экранда исм, вақт ва «келди/кетди» — ходим ўзи кўриб туради
  • Уйқу режими: юз йўқ пайтда экран ўчади, планшет қизимайди
  • Битта корхонада бир нечта терминал — ҳаммаси битта панелга ёзади
  • Илова ўзини янгилайди — қўлда қайта ўрнатиш шарт эмас
Керак: Android планшет + девор кронштейни + Wi-Fi (доимий эмас).
📱

Мобил давомат

Ходимнинг шахсий телефони · терминал ўрнатмасдан
  • Селфи ва жойлашув — иккаласи бирга текширилади
  • Иш ҳудуди белгиланади (масалан 150 метр) — ташқарида ёзилмайди
  • Телефон админ тасдиғидан ўтади: бир ходим — бир телефон
  • Селфи сақланади — раҳбар истаган пайт кўра олади
  • Жойлашувни алдашга уриниш ва «имконсиз ҳаракат» аниқланади
  • Интернет йўқ бўлса — кутиб туради, кейин ўзи юборилади
Керак: ходимнинг Android телефони ва битта терминал — юз андозаси ўша ерда олинади, сўнг сервер орқали телефон иловасига юборилади.
Қандай ишлайди

Тўрт қадам — рўйхатдан ўтказишдан ҳисоботгача.

Ходим учун бу — камерага бир қараш. Қолганини тизим ўзи қилади.

1

Рўйхатдан ўтказиш

Ходим камера олдида туради, тизим юзини беш томондан (олд, чап, ўнг, юқори, паст) олади. Бир марта қилинади — 20–30 сония.

2

Таниш

Ходим яқинлашганда камера юзни топади, тирик одамлигини текширади ва рўйхатдан кимлигини аниқлайди. Бир сониядан кам вақт кетади.

3

Ёзиб қўйиш

«Келди» ёки «кетди» дарҳол қурилманинг ўзига ёзилади ва экранда исм чиқади. Интернет бўлмаса ҳам ёзув йўқолмайди — алоқа тикланганда юборилади.

4

Раҳбар кўради

Браузерда: бугун ким келди, ким кечикди, ой бўйича табел ва ҳисоботлар. Ҳеч нарса ўрнатиш шарт эмас.

Бошқарув панели

Ҳаммаси браузерда — ўрнатиш ва янгилаш билан овора бўлмайсиз.

Панел бўлимлари — ҳозир ишлаётган тизимдан.

📊
БошқарувБугунги ҳолат: ким келди, ким йўқ, кечикишлар — жонли
👥
ХодимларРўйхат, бўлим, лавозим, сурат
🕒
ДавоматКун ва ходим бўйича барча кириш-чиқишлар
🩹
ТузатишҚўлда кириш/чиқиш қўшиш — изоҳи ва изи билан
📈
ҲисоботларТабел, кечикиш, иш соати, бўлимлар таққослови
🖥
ТерминалларҚайси қурилма қаерда, ишлаяптими
📱
МобилТелефонлар, иш ҳудудлари, селфили белгилашлар
📤
ExcelҲар ҳисоботни файлга чиқариб олиш
⚙️
СозламаларИш вақти, кечикиш имтиёзи, бўлим тартиби
Раҳбар нима олади

Сиз рақам ўқиб ўтирмайсиз — тизим нима муҳимлигини ўзи айтади.

Келди-кетди — шунчаки рўйхат эмас. Ундан корхонангиз ҳақида одам сезмайдиган нарсалар кўринади: пул қаерда оқиб кетяпти, ким ишдан совиб қолган, интизом қай томонга кетяпти. Қуйида — панел намунаси ва сиз оладиган хулосалар.

Бугун — 14:20 ҳолатига142 ходим
128
келди
9
кечикди
5
келмади
Ишлаб чиқариш96%
Савдо бўлими91%
Омбор78%
Қайси бўлим интизомли, қайсисига эътибор керак — бир қарашда.

Эрталаб панелни очасиз — кун манзараси тайёр

Ким келди, ким кечикди, қайси бўлим оқсаяпти. Буни билиш учун ҳеч кимдан сўрашингиз, ҳеч нарса ҳисоблашингиз шарт эмас.

Пастда — шу маълумотдан тизим чиқарадиган хулосалар. Уларни тўртта саволга бўлиб қўйдик: пул, одамлар, интизом, иш тартиби.

💰 Пул — қаерда оқиб кетяпти

⏳

Йўқолган иш вақти — сўмда

Кечикиш ва йўқлик «шунчаки дақиқа» бўлиб қолмайди, ойлик суммага айланади. Шундагина у ҳақда гаплашишнинг маъноси бўлади.

🏢

Қайси бўлим қимматга тушяпти

Йўқотиш бўлимлар кесимида кўринади — умумий шикоят эмас, аниқ манзил.

👤

Энг қимматга тушаётган ходимлар

Кимнинг одати корхонага энг кўп турганини биласиз — рўйхат тайёр.

👥 Одамлар — кимга эътибор керак

🚪

Ишдан совиб қолган ходим

Яхши ходим кетишдан олдин «ўчиб» боради. Ариза устингизга келгунча эмас, ҳали гаплашиб қолиб қолиш мумкин бўлган пайтда биласиз.

🔥

Ортиқча юкланган ходим

Доим кечгача қоладиган, дам олишда ҳам ишлайдиган одам кўзга ташланади — у кетиб қолгунча кўрасиз.

🕳

Тез-тез бир кунлаб йўқоладиганлар

Бир ой узлуксиз касал бўлган одам эмас, ҳар ҳафта бир кун йўқоладиган одам кўпроқ зарар қилади — ана шулар ажралиб туради.

🏆

Ишончли ходимлар рўйхати

Ойлаб бир марта ҳам кечикмаганлар. Рағбат ва мукофот кимга берилишини «менимча» эмас, рўйхат билан ҳал қиласиз.

⚖️

Юк текис тақсимланганми

Иш бир нечта одамнинг устига тушиб қолганини кўрасиз — қолганлар «бор», лекин тортмаяпти.

📇

Ҳар ходимга ойлик карта

Битта саҳифада ходимнинг бир ойи. Суҳбатга ҳам, мукофотга ҳам, огоҳлантиришга ҳам тайёр асос.

⏱ Интизом — қай томонга кетяпти

📈

Кўрган чорангиз ишладими

Огоҳлантирдингиз, тартиб жорий қилдингиз — интизом ҳақиқатан яхшиландими ёки бир ҳафтада эскисига қайтдими.

🔁

Такрор кечикадиганлар

Бир марта кечиккан билан ҳар куни кечикадиган бир хил эмас. Иккинчисининг рўйхати алоҳида туради.

📅

Ҳафтанинг қайси куни бузилади

Душанба эрталаби ёки жума кечқуруни — интизом қайси кун оқсашини кўриб, режани шунга қараб тузасиз.

🗓

Ойлик манзара — битта экранда

Ҳар ходимнинг ҳар куни рангли катакча. Ким муаммоли эканини излаб ўтирмайсиз, ўзи кўриниб туради.

🏢

Бўлимлар таққослови

Қайси бошлиқ жамоасини ушлаб турибди, қайсиси йўқ — ёнма-ён рақам билан.

🎯

Битта умумий баҳо

Корхона интизоми бўйича биргина кўрсаткич. Ҳар куни унга қараб турасиз — ўсдими ёки тушдими.

🗓 Иш тартиби — қарор қабул қилиш учун

⏰

Иш аслида соат нечада бошланади

Расмий 09:00, аслида 09:20 бўлса — буни биласиз. Смена вақтини ҳақиқатга мослайсизми ёки тартибни талаб қиласизми, ўзингиз ҳал қиласиз.

📊

Кун давомида одам оқими

Қайси соатда цех тўла, қайси соатда бўшаб қолади — смена ва танаффусни шунга қараб қўясиз.

🤝

Мажлис учун энг тўла вақт

Ҳамма жойда бўладиган соатни танлайсиз — «яна ярми йўқ эди» деган ҳолат тугайди.

👥

Эртага нечта одам чиқади

Кутилаётган бошсони олдиндан. Смена ва иш режасини кечқурун эмас, олдиндан тузасиз.

🔮

Эртага ким йўқ бўлиши мумкин

Эҳтимоли юқори ходимлар рўйхати — ўрнини олдиндан ўйлаб қўясиз.

🧾

Иш ҳақига тайёр табел

«Мен ўша куни келгандим» деган баҳс тугайди — ҳар кун вақти билан ёзилган, Excel'га чиқади.

🛡 Ишонч — рақамга таянса бўладими

🔎

Шубҳали ёзувлар ажратилади

Ғалати вақтдаги ёки мантиққа тўғри келмайдиган қайдлар алоҳида рўйхатга тушади — сиз уларни излаб ўтирмайсиз.

🧹

Маълумот қанчалик тоза

Чиқишни белгилашни унутиш қаерда кўп — ўша жойда тартиб керак. Ҳисобот «тешик» маълумотдан чиқмайди.

🔔

Муҳимини тизим ўзи айтади

27 та ҳисоботни ҳар куни варақлаб ўтирмайсиз. Бирор нарса одатдан чиқса — панелда сизга айтилади.

Буларнинг ҳаммаси — битта оддий маълумотдан: ходим қачон келди, қачон кетди. Тизим қандай ҳисоблашини ва панел ичида яна нималар борлигини учрашувда, ўз маълумотингиз мисолида кўрсатамиз.

Ким учун

Ходим сони ўнтадан ошиб, «ким қачон келди» саволи пайдо бўлса.

🏭

Ишлаб чиқариш, цех

Сменалар, кўп ходим, қўлда табел. Терминал эшикда туради — навбат ҳосил қилмайди.

🏬

Савдо тармоғи, филиаллар

Ҳар дўконда терминал, марказда битта панел. Кассир ўзи келганини тасдиқлайди.

🚧

Қурилиш ва объектлар

Объектда терминал йўқ — ходим телефонида, белгиланган ҳудуд ичида белгилайди.

🏢

Офис ва хизмат

Кечикиш ва иш соати — баҳссиз рақам. Иш ҳақи ҳисоблашга тайёр маълумот.

Хавфсизлик ва махфийлик

Юз — нозик маълумот. Биз уни шундай муомала қиламиз.

Биометрия билан ишлаганда энг муҳими — нима сақланиши ва ким кўра олиши. Қуйида аниқ жавоблар.

🔢

Таниш суратдан эмас, рақамли коддан

Юздан олинган рақамли код солиштирилади — ундан юзни қайта тиклаб бўлмайди. Терминал ҳар кириш-чиқишда расм сақламайди. Сурат фақат икки жойда: панелда ходимни таниш учун битта профиль сурати ва телефон орқали белгилаганда — далил сифатида селфи.

🎭

Тириклик текшируви

Камерага тирик одам қараяптими ёки сурат кўрсатиляптими — тизим фарқлайди. Телефон экранидаги расм, босма фото ва видео ўтмайди.

🧭

Телефонда — қўшимча далил

Ҳар белгилашда селфи, жойлашув ва иш ҳудудигача масофа сақланади. Шубҳали белгилаш дарҳол «текширилсин» деб ажратилади.

🏢

Маълумотингиз фақат сизники

Ҳар корхонанинг маълумоти алоҳида сақланади ва ажратилган. Бошқа мижоз сизнинг ходимларингизни кўра олмайди.

👤

Ким нима кўради

Кириш логин ва парол билан. Ҳар қўлда киритилган ёки ўзгартирилган қайд ким томонидан қилингани ёзиб борилади.

🛡

Сервер ва заҳира

Уланиш шифрланган, сервер ҳимояланган ва мунтазам заҳира нусха олинади — маълумотингиз йўқолмайди. Буни биз юритамиз, сизга сервер керак эмас.

Ходимларни олдиндан огоҳлантириш ва розилигини олиш тавсия этилади — буюртма ва хабарнома матни намунасини биз тайёрлаб берамиз.

Жорий этиш

Уч қадам — одатда бир ҳафта ичида ишга тушади.

1

Танишув ва жойни кўриш

Нечта ходим, нечта кириш эшиги, объектда ишлайдиганлар борми — аниқлаймиз. Формат ва қурилмалар рўйхатини берамиз.

2

Ўрнатиш ва рўйхатга олиш

Терминал ўрнатилади, фирма панелда очилади, ходимлар рўйхатдан ўтказилади (одам бошига 20–30 сония).

3

Ўқитиш ва кузатув

Кадрлар бўлими ва раҳбар панелда ишлашни ўрганади. Биринчи ой — созлаш ва кузатувда турамиз.

Нарх

Иккита йўл: ойлик обуна ёки бир марта сотиб олиш.

Обунанинг ҳисоби оддий — сервер учун $20, устига ҳар ходимга $0,5. Энг кичик тариф $35. Сотиб олсангиз ходимлар сони умуман чекланмайди. Қуйида ўз рақамингизни қўйиб кўринг.

Энг кичик тўплам
Битта терминал + 30 ходимгача — ўрнатиш бир марталик $150, кейин ойига $35. Планшетни ўзингиз оласиз; мобил давомат ва ходимларни рўйхатга олиш — нарх ичида.
Ойлик обуна
$35/ой дан
30 ходимгача. Ортиғи учун ҳар ходимга ойига $0,5.
  • Сервер, заҳира нусха ва янгиланишлар — ичида
  • Техник ёрдам ва созлаш — ичида
  • Ходимлар сони исталган ойда ўзгартирилади
  • Терминал ва мобил давомат — иккаласи ҳам
Ўрнатиш ва ишга тушириш — ҳар нуқтага бир марталик $150: бориш, ўрнатиш, созлаш ва ўқитиш. Ходимларни рўйхатга олишни ўзингиз қиласиз — биринчиларини бирга оламиз, кейини қўшимча тўловсиз. Мобил давомат ҳам нарх ичида.
Бир марта сотиб олиш
$2 500бир марта
Ходимлар сони чекланмаган — 50 таси ҳам, 5 000 таси ҳам бир хил.
  • Бошқарув панели, ҳисоботлар ва база — сервер тарафи
  • Терминал иловаси — планшет учун, ўзи янгиланади
  • Ходимлар учун мобил илова — селфи ва жойлашув билан
  • Битта нуқтани ўрнатиш, созлаш ва ўқитиш — нарх ичида
  • Ойлик обуна тўламайсиз, ходим қўшилса нарх ошмайди
  • Ҳар қўшимча нуқта — $150
Кейин фақат сервер ва қўллаб-қувватлаш: $20/ой (200 ходимгача), ундан кейинги ҳар 100 ходимга +$8.
Қўшимчалар — керак бўлганга
Қўшимча нуқтаЯна битта цех, филиал ёки кириш эшиги
$150
Ходимларни рўйхатга олишни биз қиламизОдатда буни ўзингиз қиласиз — ўргатамиз. Вақтингиз бўлмаса, биз бажарамиз
$1 / ходим
API очишҲужжат, калит ва синов муҳити — мавжуд тизимингизга дастурчингиз ўзи улайди
$200
Улашни биз қиламиз1С, ERP ёки иш ҳақи тизимингизга — майдонларни мослаб, синовдан ўтказиб берамиз
$500 дан
SofTizim ERP да табел, иш ҳақи ва ходимлар ҳисоби бор, лекин юз орқали давомат — алоҳида маҳсулот, шу саҳифада. Иккови уланади: давомат ёзуви ERP табелига ўзи тушади ва иш ҳақи шундан ҳисобланади. ERP мижозига улаш тўлови йўқ. ERP ҳақида.

Ўзингизга ҳисоблаб кўринг

Ходимлар сони ва терминал қўйиладиган нуқталар сонини киритинг — иккала йўл ёнма-ён чиқади.

Нуқта — терминал қўйиладиган алоҳида жой: цех, офис, филиал. Камида биттаси керак — ходимлар рўйхатдан терминалда ўтади. Мобил давомат қўшимча тўловсиз.
Ойлик обуна
$50/ой
Ўрнатиш ва ўқитиш, бир марталик:$150
Рўйхатга олишни биз қилсак:+$60
Биринчи тўлов, жами:$200
Биринчи йил жами:$750
Сотиб олиш
$2 500бир марта
Ўрнатиш, бир марталик:Нарх ичида$150
Кейин сервер ва ёрдам, ойига:$20
Биринчи йил жами:$2 740
Сотиб олиш обунадан арзонга тушади: 79 ойдан кейин. Бунча ходим ва нуқтада сотиб олиш биринчи ойданоқ арзонроқ тушади.

Сервер тўлови — тизимни ушлаб туриш ҳақи: маълумотингиз турадиган сервер, кунлик заҳира нусха ва техник ёрдам. Шунинг учун тизимни сотиб олгандан кейин ҳам ўша тўлов қолади. Узоқ вилоятда бўлсангиз ўрнатиш шартларини қўнғироқда аниқлаштирамиз; мобил давоматда эса бориш шарт эмас — масофадан созлаймиз. Нархлар АҚШ долларида кўрсатилган, тўлов сўмда — Марказий банк курси бўйича, пул кўчириш орқали.

Савол-жавоб

Кўп бериладиган саволлар.

Интернет йўқ бўлса ишлайдими?

Ҳа. Терминал юзни ўзи таниб, ёзувни ўз базасига ёзади — сервер керак эмас. Ёзувлар навбатда туради ва интернет тикланганда автомат юборилади. Мобил иловада ҳам худди шундай: тармоқ йўқ бўлса чекин навбатга тушади.

Суратни кўрсатса ёки видео қўйса ўтадими?

Йўқ — тизим тирик одам билан суратни фарқлайди: босма фото, телефон экранидаги расм ва видео рад этилади. Ходимдан қўшимча ҳаракат (кўз қисиш, бош буриш) сўралмайди — шунинг учун жуда сифатли ниқобга қарши мутлақ кафолат бермаймиз. Телефон орқали белгилашда эса ҳар сафар селфи сақланади — раҳбар кўра олади.

Кўзойнак, соқол, ниқоб — таниймиз дейсизми?

Кўзойнак, соқолнинг ўзгариши ва соч турмаги одатда муаммо эмас: рўйхатдан ўтказишда юз беш томондан олинади, таниш қатъийлиги эса созланади. Юзнинг катта қисми беркитилса (тиббий ниқоб) — таниш ишончи пасаяди; бундай ҳолда ниқобни бир сонияга туширишни тавсия қиламиз.

Ходимнинг юз сурати қаерда сақланади?

Таниш учун сурат эмас, ундан олинган рақамли код ишлатилади — ундан юзни қайта тиклаб бўлмайди. Панелда ходимни таниш учун битта профиль сурати, телефон орқали белгилашда эса далил сифатида селфи сақланади. Ҳаммаси бизнинг ҳимояланган серверимизда, сизнинг корхонангизга ажратилган ҳолда туради.

Нечта ходимгача ишлайди?

Ходимлар сони чекланмаган — юзларни солиштириш юзлаб ходимда ҳам бир зумда бўлади. Асосий эътибор бошқа нарсада: битта эшикда эрталаб қанча одам ўтади. Одам кўп бўлса, навбат бўлмаслиги учун бир нечта терминал қўйилади.

Телефонда жойлашувни алдаса-чи?

Уч қатлам текширув: телефондаги сохта жойлашув дастурлари аниқланади; қисқа вақтда икки узоқ жойда белгилаш («имконсиз ҳаракат») ушланади; ҳар белгилашда селфи сақланади ва раҳбар уни кўради. Шубҳали белгилаш тасдиқланмайди — текширишга ажратилади.

1С ёки бошқа тизимимизга уланадими?

Ҳа, иккита йўл бор. Биринчиси — API очамиз ($200): ҳужжат, калит ва синов муҳитини берамиз, дастурчингиз ўзи улайди. Иккинчиси — улашни биз қиламиз ($500 дан): 1С конфигурациянгизни кўриб, майдонларни мослаб, синовдан ўтказамиз. Иккови ҳам базавий нархга кирмайди — интеграция керак бўлмаган мижоз бунинг ҳақини тўламаслиги керак. Интеграциясиз ҳам иш тўхтамайди: тайёр табелни Excel'га чиқариб оласиз.

Нархи қанча?

Обуна — ойига $35 дан (30 ходимгача), ортиғи учун ҳар ходимга $0,5. Ўрнатиш ва ишга тушириш бир марталик: ҳар нуқтага $150, ҳар ходимни рўйхатга олишга $1. Бир марта сотиб олиш — $2 500: сервер тарафи, терминал иловаси ва ходимлар учун мобил илова бирга, ходимлар сони чекланмаган, ўрнатиш нарх ичида; кейин фақат сервер ва қўллаб-қувватлаш $20/ой. Нарх бўлимида ўз рақамингизни қўйиб ҳисоблаб кўришингиз мумкин.

Кейинги қадам

Корхонангизга мослигини биргаликда текширамиз.

Нарх очиқ — уни нарх бўлимида ўзингиз ҳисоблайсиз. Қўнғироқ эса бошқа нарса учун: нечта нуқта керак, терминалми ёки мобилми, қайси схема сизга арзонроқ тушади.

  • Онлайн танишув — 20–30 дақиқа
  • Корхонангизга мос схема: терминал, мобил ёки иккаласи
  • Қурилма рўйхати ва ўрнатиш режаси
  • Ёзма ҳисоб-китоб — обуна ва сотиб олиш ёнма-ён
Ёки тўғридан-тўғри: +998 95 213 37 31 Telegram

Сўров қолдириш

Иш вақтида 1 соат ичида боғланамиз.